15 октябрь туни ва 16 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон ФВВ ҳаво совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 15 октябрда Ўзбекистондаги барча мобиль алоқа абонентларига 17-18 октябрда ҳаво кескин совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар жўнатди.

Батафсил.

Лос-Анжелесда ресторандаги отишмада 3 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги ресторанлардан бирида юз берган отишмада 3 киши ҳалок бўлди.

Батафсил.

Россиянинг Приморье ўлкасида Шимолий Корея кемаси россиялик чегарачиларга ҳужум қилди

Шимолий Кореянинг балиқ овловчи кемаси Россиянинг Приморье ўлкасидаги иқтисодий ҳудудда уни текширмоқчи бўлган россиялик чегарачиларга ҳужум қилишга уринди.

Батафсил.

WikiLeaks Трампни обрўсизлантирмоқчи бўлган демократлар мактубларини чоп этди

WikiLeaks портали АҚШ Демократик партияси аъзоларининг АҚШ президенти лавозимига республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп фирмасида аёлларни камситувчи лавозимлар очилгани ҳақида миш-миш тарқатиш истаги билдирилган мактубларини чоп этди.

Батафсил.

Америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари Обамадан Суриядаги урушни тўхтатишни талаб қилишди

АҚШнинг Бирлашган миллий аксилҳарбий коалицияси ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ президенти Барак Обамадан Суриядаги урушни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишди.

Батафсил.

Таиландда қора кийимни баланд нархда сотиш тақиқлаб қўйилди

Таиланд ҳукумати кийим-кечак сотувчиларни қирол Пумипон Адульядет вафотидан кейин мотам рангига катта талаб бўлиши сабабли қора рангдаги кийимларга нархни оширмасликдан огоҳлантирди.

Батафсил.

Шотландиялик чақалоқлар 2017 йилдан бошлаб ҳукуматдан совғалар оладилар

2017 йилдан бошлаб Шотландияда туғиладиган ҳар бир бола чақалоқларга керакли бўладиган буюмлар солинган қутиларни совғага олишади, деб маълум қилди Шотландия биринчи вазири Никола Стержен.

Батафсил.

Леонардо Ди Каприодан БМТ элчиси лавозимидан кетиш талаб қилинди

Голливуд актёри, БМТнинг иқлим муаммолари бўйича элчиси ҳисобланувчи Леонардо Ди Каприога бу ваколатдан воз кечиш ва коррупцион можарога алоқадор бўлган  Малайзиянинг 1MDB жамғармасидан олган пулларни қайтариб бериш талаб қилинди.

Батафсил.

Қандли диабетни тиббиёт аралашувисиз мағлуб қилган инсон тарихи

Қандли диабетни табиий воситалар ёрдамида мағлуб қилиш мумкин.  Эътиборингизга "Будьте здоровы" журналида тақдим этилган, қандли диабет, юқори қон босими касалликларини тиббий дори-дармонларсиз мағлуб қилган ҳамда ортиқча вазндан халос бўлишга муваффақ бўлган инсон тарихини ҳавола қиламиз.

Батафсил.

Ақл бовар қилмас ихтиролари билан танилган олимлар

Ақл бовар қилмас ишларни бажарувчи олимлар даҳшатли фильмлардагина яхши кўринади, аслида эса бундайлар бутун дунёга таҳдид солади. Гап шундаки, ҳақиқий тадқиқотчи ўз кашфиётининг ҳалокатга сабаб бўлиши мумкинлигини билса-да, тўхтай олмайди, чунки унга англаш жараёнининг ўзи қизиқ туюлади.

Батафсил.

А Серия. "Ювентус" Пауло Дибаланинг дубли эвазига "Удинезе"ни мағлуб қилди

Италия А Сериясининг 8-турида "Ювентус" жиддий қаршиликга дуч келди. Туринликлар ўз майдонларида "Удинезе"ни қабул қилди.

Батафсил.

Ла Лига. "Атлетико" дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, "Гранада" дарвозасини етти бор ишғол қилди

Испания чемпионатининг 8-турида "Атлетико" жамоаси ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисоб очди, - 0:1. Бу голдан кейин "матрасчилар" рақиб дарвозасига етти бор тўп киритишнинг уддасидан чиқди.

Батафсил.

АПЛ, 8-тур. «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» очко йўқотди, «Арсенал» сафарда ғалабага эришди

Англия премьер-лигаси 8-турида 6та учрашув ўтказилди.

Батафсил.