22 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон 22 Октябрь 2016 13259

21 октябрь туни ва 22 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилаш бекор қилинади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Президент фармонини имзолади.

>>>  Батафсил.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳ қилинади

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳ қилинади ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

>>> Батафсил.

Камерунда поезд излардан чиқиб кетиши оқибатида 53 киши ҳалок бўлди


Фото: Reuters

Камерунда йўловчи поездининг темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди.

>>> Батафсил.

Филиппин президенти Россия билан ҳарбий иттифоқ тузмоқчи


Фото: globallookpress

Ўзининг "андиша қилиб ўтирмайдиган" феъл-атвори билан ажралиб турадиган Филиппин президенти Родриго Дутерте унинг давлати Россия ва Хитой билан ҳарбий иттифоқ тузиши мумкинлигини айтди.

>>> Батафсил.

Schiaparelli марсолёти Марсга қўниш вақтида фалокатга учради


Фото: Marfisi FotogrammaRopi/Globallookpress


Россия-Европа коинот қурилмаси Schiaparelli Марсга қўниш вақтида унинг сиртига урилди. Бу ҳақда Европа коинот агентлиги (EKA) вакили Тьерри Бланкарга иқтибос келтирган ҳолда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>> Батафсил.

Клинтон Трампни "Путин миниб юрадиган от" деб атади


Фото: thehansindia.com

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп сайловлар олдидан охирги марта хайрия кечки овқатида юзма-юз учрашдилар ва бир-бирларига навбатдаги "илтифотлар" билдиришди.

>>> Батафсил.

ИШИД снайпери Ироқда журналистни ўлдирди


Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида ИШИД снайпери журналистни ўлдирди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>> Батафсил.

Instagram’да жонли трансляциялар синовдан ўтказилаётгани аломатлари аниқланди


Фото: tjournal.ru

TJ портали мутолаахони Instagram’да Facebook Live ва Periscope’даги каби жонли трансляциялар хизмати синовдан ўтказилаётгани аломатларини аниқлади.

>>> Батафсил.

Wikileaks ўз издошларини АҚШга киберҳужумларни тўхтатишга чақирди

Фото: nextpowerup.com

Махфий маълумотларни эълон қилишга ихтисослашган WikiLeaks портали ўз тарафдорларига кутилмаган мурожаат билан чиқди.

>>>  Батафсил.

ЖЧ-2018 мусобақасининг рамзи маълум бўлди


Фото: ТАСС

Забивака исмли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий рамзи деб топилди.

>>> Батафсил.

Гвардиола Агуэро ва Компани «Барселона»га қарши ўйинда нега бошланғич таркибда тушмаганига ойдинлик киритди


Фото: Manchester city

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»га қарши ўйиннинг бошланғич таркибига нега Серхио Агуэро ва Венсан Компанини киритмаганига изоҳ берди.

>>>  Батафсил.

Кўпроқ янгиликлар