1 ноябрь туни ва 2 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Андижон ҳамда Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди


Фото: uzlidep.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.

>>>   Батафсил.

ИШИД жангарилари Мўсулдан Сурияга кетиш ҳақида кўрсатма олдилар


Фото: Berci Feher ZUMAPRESS/ globallookpress

ИШИД раҳбарияти Ироқнинг Мўсул шаҳрида қолаётган жангариларга шаҳарни тарк этиб, Сурияга йўл олишни буюрди.

>>>  Батафсил.

Италиялик архитекторлар Колизей қулаши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда


Фото: tjournal.ru

Римнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири – Колизейнинг кузатувчиси Франческо Просперетти Италияда яқинда юз берган зилзила оқибатида қадимий обиданинг қулаши мумкинлигидан хавотир билдирди.

>>>  Батафсил.

ФҚБ Билл Клинтон иши бўйича ҳужжатларни оммага ошкор қилди


Фото: Reuters

АҚШ Федерал қидирув бюроси сайтида собиқ президент Билл Клинтонни коррупцияда гумон қилиб олиб борилган тергов ишларига оид ҳужжатлар жойлаштирилди.

>>>  Батафсил.

Нигерда чорвадорлар ва фермерлар ўртасидаги тўқнашувда 18 киши ҳалок бўлди

Нигер ҳукумати чорвадорлар ва фермерлар ўртасидаги тўқнашув оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

>>>   Батафсил.

Екатеринбургда расман ОИВ эпидемияси эълон қилинди


Фото: URA.RU

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида расман Одам иммунтанқислиги вируси эпидемияси эълон қилинди.

>>>  Батафсил.

АҚШда мактаб автобуси иштирокида қурбонли ЙТҲ содир бўлди


Фото: © AP

АҚШнинг Балтимор шаҳрида мактаб ва шаҳар четида қатнайдиган автобуслар ўртасида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди.

>>>  Батафсил.

Америка-Мексика чегарасидаги 3 дақиқалик дийдорлашув (видео)

Мексика ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги чегарада якшанба кунлари бир-биридан ажралган оила аъзолари 3 дақиқа давомида кўришиб, дийдорлашишлари мумкин.

>>>  Батафсил.

Таниқли актёр Матёқуб Матчонов амнистия билан озодликка чиқарилди

31 октябрда ўзбек кино ва театрининг машҳур актёри Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган амнистия ҳақидаги қарорга кўра суд залидан озод қилинди.

  >>>  Батафсил.

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Барселона"ни мағлуб этди, "Арсенал" ҳамда "Бавария"дан "камбэк"


Фото: Twitter/Manchester City

1-2 ноябрь кунлари Чемпионлар лигаси гуруҳ учрашувларининг 4-тури бўлиб ўтди. Турнинг марказий ўйинида - "Манчестер Сити" ҳамда "Барселона" жамоалар куч синашди.

>>> Батафсил.