28 ноябрь туни ва 29 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Оқсарой қарогоҳи олдидаги кўча очилди

Фото: Kun.uz

Тошкентда Шароф Рашидов ва Бёшёғоч кўчалари ўртасидаги йўл қисмида жойлашган Афросиёб кўчасида автотранспорт қатнови очилди.

>>> Батафсил.

ОТБ Ўзбекистонда боғдорчилик секторини ривожлантириш учун 154 миллион доллар ажратди

Фото: adb.org

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 12 вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон автоном республикасида боғдорчилик соҳасидаги таъминот занжирини ривожлантириш учун 154 миллион АҚШ доллари миқдорида заём тақдим этишини тасдиқлади.

>>> Батафсил.

АҚШда афроамерикаликларни ўлдиришда айбланган қотил ўзини ўзи ҳимоя қиладиган бўлди

Фото: © AFP

Ўтган йилнинг ёзида Шимолий Каролина штатида 9 афроамерикаликни ўлдиришда айбланаётган Дилан Руф суд жараёнида ўзини ўзи ҳимоя қилади.

>>> Батафсил.

Боливияда Фидель Кастро вафоти муносабати билан бир ҳафталик мотам эълон қилинди

Фото: © RIA

Боливия президенти Эво Моралес Кубанинг собиқ етакчиси Фиделя Кастронинг вафоти муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди.

>>> Батафсил.

Куба халқи Фидель Кастро билан хайрлашмоқда

Фото: © EPA/ALEJANDRO ERNESTO

Куба пойтахти Гавана ва Сантьяго-де-Куба шаҳрида 28 ноябрда артиллерия салютининг отилиши Куба халқининг Фидель Кастро билан хайрлашиши бошланганини англатди.

>>> Батафсил.

АҚШда талаба 9 кишига пичоқ билан жароҳат етказди

Фото: Youngbenwest / Instagram

АҚШнинг Огайо университетида таҳсил олувчи талаба 28 ноябрда таълим муассасаси  ҳудудида одамларга пичоқ билан ҳамла қилди.

>>> Батафсил.

Зимбабве ўз қоғоз пулларини муомалага чиқарди

Фото: Reuters

Зимбабве ҳукумати хорижий валюта етишмаётгани сабабли 2009 йилдан бери биринчи марта ўз қоғоз пулларини муомалага чиқарди.

>>> Батафсил.

Шимолий Корея етакчисининг мамлакат ҳудудларидан бирига ташрифидан фоторепортаж

Фото: KCNA/Reuters

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган Самжиён вилоятига ташриф буюрди.

>>> Батафсил.

Саудия Арабистонида ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди

Саудия Арабистонида кутилмаганда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғди. Қиш арафасида мамлакат бўйлаб кўп ёғингарчилик кузатилди, жалалар баъзи шаҳарлар ва аҳоли пунктларида сел оқишига сабаб бўлди.

>>> Батафсил.

"Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильмидан яна бир хит: жирафа ва шер тўқнашуви

Британия телеканалларидан бири ўзининг "Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильмига катта эътибор қаратишда давом этмоқда.

>>> Батафсил.

Йилнинг энг асосий 14 илмий ҳодисаси (Popular science версияси)

Етакчи илмий-оммабоп журналлардан бири ҳисобланган Popular Science 2016 йилнинг энг асосий илмий ҳодисалари рўйхатини тақдим этди.

>>> Батафсил.

Гимнастика бўйича энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони ўз фаолиятини якунламоқда

Фото: © AFP

Риодаги олимпиадада кумуш медаль совриндори бўлган Яна Кудрявцева ўз фаолиятини якунлади. Унинг бу қарорга келишига оёқдаги жароҳат сабаб бўлди.

>>> Батафсил.