15 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Жаҳон 15 Декабрь 2016 16444

14 декабрь туни ва 15 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис қўшма мажлисида сўзлаган нутқида аҳолининг манфаатлари биринчи ўринга қўйилишига урғу қаратди. >>> Батафсил 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат амалдорлари халқ дардини тинглаши ва шу билан бирга ўзи бажарган ишлар хусусида халққа ҳисобот бериши зарурлигини айтиб ўтди. >>> Батафсил 

Хитой мусулмонларининг энг йирик онлайн-жамиятларидан бири ўз саҳифасида ХХР президенти Си Цзинпин номига унинг фаоллари "шафқатсиз босими"ни тўхтатиши сўралган  петицияни жойлаштирганидан кейин ёпиб қўйилди. >>> Батафсил 

Келгуси йили Нигериянинг шимоли-шарқида ярим миллион бола очликка юз тутади, инсонпарварлик ёрдами етказилмаса, улардан 80 минг нафари ҳалок бўлади. >>> Батафсил 

Йил охирида истеъфога кетадиган БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўзининг бу лавозимдаги сўнгги нутқида "Суриядаги даҳшат"ни тўхтатишга чақирди. >>> Батафсил 

10 декабрда Истанбулда содир этилган теракт ижрочиларидан бири Суриядан келган, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу. >>> Батафсил 

Хитойнинг Санжи Хэйзу автоном вилоятида 150 дан ортиқ бўрини боқувчи кекса ёшли киши истиқомат қилади. >>> Батафсил 

Amazon ўзининг сотувчилар ва ходимлар бўлмайдиган дўконини синовдан ўтказаётган бир вақтда, баъзи йирик компаниялар бироз бошқа йўналишда иш олиб боришмоқда. >>>  Батафсил 

Болгариянинг Vilner тюнинг ательеси 2016 йилдаги сўнгги лойиҳасини тақдим қилди. Ателье мутахассислари Tesla Model X P90D электр кроссоверига ўзгартиришлар киритиб, уни кабинаси ичи энг сокин бўлган "Тесла"га айлантиришди. >>> Батафсил 

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда Антонелла Рокуццо қонуний никоҳдан ўтишни режалаштирмоқда. >>> Батафсил 

АПЛ, 16-тур. "Челси"нинг кетма-кет 10-ғалабаси, "МЮ"дан иродали ғалаба ва бошқа учрашувлар.>>>  Батафсил

Кўпроқ янгиликлар