17 декабрь туни ва 18 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Россиянинг Мурманск вилояти осмонида атмосферанинг зич қатламларида метеорит ёниб кетган. >>> Батафсил 

АҚШнинг Чикаго шаҳрида содир этилган отишмада 4 киши ҳалок бўлди, яна икки киши, жумладан бир бола жароҳат олган.>>> Батафсил 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда Россия ва Туркия президенти Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Остонада Сурияда ихтилофда бўлган томонларнинг музокараларини ўтказиш эҳтимолини муҳокама қилди.>>> Батафсил 

Пекин ва Вашингтон Жанубий Хитой денгизида АҚШнинг эгаллаб олинган сув ости дронини қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. >>> Батафсил 

Зимбабве ҳукмрон партияси мамлакатнинг 92 ёшли президенти Роберт Мугабенинг номзодини 2018 йилда ўтадиган президентлик сайловларига қўйди. >>> Батафсил 

5 йил аввал, 2011 йил 17 декабрда Шимолий Кореянинг марҳум собиқ раҳбари Ким Чен Ир вафот этган. >>> Батафсил 

Цунамилардан огоҳлантириш Тинч океани маркази мутахассислари Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида юз берган кучли зилзиладан кейин киритилган, цунами юз бериши хавфини бекор қилишди.  >>> Батафсил 

Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Эрон минтақага хавф солиши ҳақидаги баёнотига жавобан Буюк Британияни "ёвузлик ва бахтсизликлар манбаи" деб атади. >>> Батафсил 

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги энг йирик купюра – 100 боливарлик қоғоз пулнинг муомаладан чиқарилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди. >>> Батафсил 

2 декабрь куни Токио шаҳридаги Япония Бош вазири қароргохида ҳамюртимиз Фахриддин Эргашев меҳмон бўлди.>>> Батафсил 

Москванинг Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида хушини йўқотган, Германия авиацияси самолёти экипажи сардори вафот этди. >>> Батафсил 

Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. >>> Батафсил 

Германия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган марказий учрашувда шарқий Германиянинг икки жамоаси ўзаро рўбарў келди.>>> Батафсил 

Италия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. >>> Батафсил 

Ла-Лига учрашуви. >>> Батафсил 

Франция чемпионатининг 18-турида навбатдаги сенсацион натижа қайд этилди. >>> Батафсил