Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил сўради
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1–2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқишда давом этмоқда. Бугун, 11 январ кунги суд мажлисида тарафларнинг музокаралари эшитилган.

Фото: Олий суд матбуот хизмати
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, давлат айбловчиси судланувчиларга айбланаётган моддалар бўйича уларнинг айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда қонунда белгиланган тартибда жазо тайинлашни сўраган.
Gazeta.uz нашрининг суд залидаги иштирок этган манбасига таяниб ёзишича, давлат айбловчиси Нукус воқеаларидаги бош гумондор Даўлетмурат Тажимуратов ва Лолагул Қаллихановага мос равишда 18 ва 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган.


Жиноий ишнинг қолган 20 нафар аъзоларидан 18 нафарига камроқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, судланувчиларнинг икки нафарига эса озодликдан чеклаш жазоси сўралган.
Асосий гумондор Даўлетмурат Тажимуратовга моддаларнинг жамланмаси ҳисобига 18 йил, журналист Лолагул Қаллихановага (Нукусда тартибсизликлар рўй берган кунлари ва унгача у Тошкент шаҳрида бўлган) —11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаш суддан сўралган.
Ҳар икки гумондорга тиркалаётган айбловда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244- (оммавий тартибсизликлар), 244-1- (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 104- (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) моддалари ўрин олган.
Спортчи Азамат Турданов 244-1-моддадан ташқари айни моддалар билан айбланмоқда ва унга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши сўралган.


Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни — 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни — 8 йилга, Байрам Сейтниязовни — 7 йилга, Аллабай Токимбетовни — 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни — 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга — 7 йил, Нурлан Найиповга — 7 йил, Пўлат Шамшетовга — 7 йил, Разбек Бекмуратовга — 8 йил, Султанбек Каиповга — 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган.
Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни — 5 йилга, Арислан Темирхановни — 7 йилга ва Амирбек Адилбековни — 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.


Аввалроқ Kun.uz’да суд мажлисида давлат айбловчиси (прокуратура) томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмуни келтирилган эди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 08:45
-
Келлогг АҚШнинг Украина бўйича музокаралардан чиқиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
Жаҳон | 08:36
-
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 07:45
-
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
Спорт | 07:43
Мавзуга оид

15:23 / 26.12.2024
Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия парламентга ҳисобот берди

21:24 / 05.08.2023
Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жазоланди

21:48 / 12.06.2023
Олий суд Нукус воқеалари бўйича баъзи маҳкумлар жазосини енгиллаштирди

17:22 / 05.06.2023