Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси делегацияси билан музокара ўтказди. Томонлар ҳудуд учун муҳим бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш, чўлланишнинг олдини олиш каби лойиҳаларни муҳокама қилган.
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси раиси ва бош директори Зуо Даюн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси йирик ишлаб чиқариш корхоналарида атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш, чўлланишнинг олдини олиш ва чўл ерларида яшилликни кўпайтириш бўйича замонавий лойиҳаларни амалга оширади. Музокарада томонлар ушбу йўналишда фикрлашган. Унга кўра, компания яқин кунларда Навоий вилоятига замонавий ускуналар ва етакчи мутахассисларини юбориши бўйича келишувга эришилган.
Учрашувда вилоятда чиқиндини қайта ишлаш орқали қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тоғ-кон саноати, нометалл маҳсулотларни қайта ишлаш орқали саноатда ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш каби лойиҳалар борасида ҳам фикрлар алмашилган. Якунда чиқиндини қайта ишлаш орқали қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда энергия тежовчи муҳандислик лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилган.

Қайд этилишича, “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси томонидан ҳозирда Навоий вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, қуввати 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
22:54 / 30.03.2026
Навоийда онлайн қиморга ютқазган йигит қарздан чиқиш учун Россия армиясига ёлланишга қарор қилди
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:40 / 23.03.2026