Ўзбекистон | 10:59 / 04.01.2019
17796
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ислоҳ қилинади

Фото: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мавқеини қайта кўриб чиқиш, компания бошқарувига бозор механизмларини жорий этиш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 март, ижро учун масъуллар - президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эксперт Миллий телерадиокомпанияни хусусийлаштириш вақти келганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид