Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда электрон шаҳодатнома тизими жорий этилади
Таълим тизимида қулайлик яратиш, кадрлар ҳақида маълумот олишнинг осон ва тезкор механизмини яратиш мақсадида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, лойиҳа анъанавий қоғоз шаҳодатнома билан бир қаторда унинг электрон вариантини ҳам жорий этишни кўзда тутади. Яъни шаҳодатнома қоғозининг орқа қисмига махсус QR-код қайд этилади. Бу кодни сканер қилиш орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш мумкин бўлади.
«Тизим онлайн режимда веб технология асосида ишлайди ҳамда ҳимояланган сокет орқали маълумот алмашинилади. Мактаб директорлари логин, парол орқали тизимга кириб, битирувчилар ҳақидаги маълумот ва баҳоларни, шаҳодатнома турини киритади. Ҳар бир мактаб доирасида битирувчилар базаси шакллантирилади. Шаҳодатнома электрон имзо билан тасдиқланади», — дейилади расмий баёнотда.
Мазкур механизмнинг ишга тушиши шаҳодатнома рақамлари асосида битирувчилар ҳақида маълумотларни идоралараро тармоқ орқали алмашиш имкониятини беради. Шунингдек, онлайн ҳужжатлар алмашинувини ҳам осонлаштиради.
Мутахассис Ислом Ягудиннинг маълумот беришича, аттестат 6 хил турда бўлиши кутилмоқда. 9 синф битирувчилари учун икки хил: аъло даража ва оддий даража. 11 синф битирувчилари учун эса 4 хил, яъни олтин, кумуш медаллари,оддий, махсус турлардан иборат бўлади. Халқаро университетларда таълим олишда ҳам қулайлик яратиш учун мазкур ҳужжатдаги маълумотлар 3 хил тилда киритилади.
Мазкур лойиҳа ҳозирда барча мактабларда синов тариқасида жорий этилди ўқув йили тугагандан сўнг тизим тўлиқ ишга туширилади.
Мавзуга оид
18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида
15:26 / 17.04.2023
Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди
15:51 / 14.04.2023
Бектемирдаги мактабда ўқувчи ўзини 3-қаватдан пастга ташлади
17:16 / 12.04.2023