Президент “Ташаббусли бюджет” бўйича қарор имзолади. Ғолиблар сони оширилди
Президент қарори билан, “Ташаббусли бюджет”нинг илк мавсумида ғолиб бўлган 2215та лойиҳага қўшимча равишда 139та лойиҳа (ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган) ҳам ғолиблар қаторига қўшилди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатъий вазифалар белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида” қарор имзолади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, 2022 йилнинг феврал-март ойлари давомида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фуқароларнинг фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ғолиб деб топилган 2 215 та лойиҳага қўшимча, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда республика бюджетидан 85,4 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Қўшимча ғолиб деб топилган лойиҳаларга жами 480 мингдан ортиқроқ овоз берилган. Уларнинг соҳалар бўйича тақсимоти қуйидагича:
- 76 та умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- 23 та маҳаллаларда ичимлик суви тизимини яхшилаш;
- 13 та мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- 5 та соғлиқни сақлаш ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
Қўшимча равишда ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг рўйхати қуйида илова қилинмоқда.
Ушбу қарор натижасида 2022 йил 1-мавсум "Ташаббусли бюджет" жараёнларида фуқаролар томонидан берилган жами 6 млн 718 мингдан ортиқ овозларнинг 4 млн 871 мингдан ортиғи, ёки жами берилган овозларнинг 72,5 фоизини ғолиб таклифларга овоз берганлар ташкил этмоқда.
Қарор билан қуйидагича тартиб ўрнатилмоқда:
- туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари – ҳар чорак якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни ўз вақтида молиялаштирилиши ва бажарилишини баҳолаб боради;
- туман ва шаҳар ҳокимлари – ҳар ой якуни билан келгуси ойнинг 10-санасига қадар ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг молиялаштирилиши ва бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради;
- жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан ҳокимларнинг ҳисоботлари Олий Мажлис Сенатида ҳар чорак якунида эшитиб борилади;
- ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг бажарилишини Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳар йили якунларига кўра якуний назоратдан ўтказади.
“Ҳурматли фуқаролар! Ташаббусли бюджет жараёнининг келгуси мавсумларида ҳам фаол иштирок этган ҳолда ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этилишига ҳисса қўшинг, ташаббус кўрсатинг!” – дейилади Молия вазирлиги чақириғида.
Қўшимча равишда ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати:
Мавзуга оид
15:07 / 06.02.2023
Муаммоларни тезроқ ҳал қилиш имкони: “Ташаббусли бюджет” бошланди
18:26 / 24.11.2022
Тошкентнинг биқинидаги 30 йилдан бери асфалт кўрмаган кўчалар. Ҳокимлик 1 сўм ҳам ажрата олмаслигини айтди
19:01 / 11.10.2022
Янги ғолиблар ва 3,5 карра кўп маблағ — Президент “Ташаббусли бюджет” бўйича янгиликларни эълон қилди
11:05 / 07.10.2022