Кўчмас мулк | 10:15 / 08.12.2025
27945
2 дақиқада ўқилади

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади

Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш учун ажратилган ер участкаларида барпо этилган, шу жумладан ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иншоотларни расмийлаштириш ҳамда тизимли ҳисобга олиш бўйича янги тартиб жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Фото: Kun.uz 

Ҳужжат “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасига мувофиқ:

  • қонун доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан барча турдаги кўчмас мулклар хатловдан ўтказилади, бунинг учун ер участкаси эгаларидан ариза талаб этилмайди;
  • ажратилган (реализация қилинган) ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар “Эътироф” ахборот тизимига киритилади;
  • Кадастр агентлиги томонидан фойдаланишга рухсат берилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади;
  • хатлов жараёнида ўзбошимчалик қурилиш аниқланса, фуқароларга уй ва иншоотларни қандай тартибда расмийлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, хатлов ишлари якунланганидан сўнг, уч ойлик муддат ичида қурилиш учун ажратилган ер майдонидаги ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар расмийлаштирилмаса, ушбу объектлар тўғрисидаги маълумотлар Кадастр агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан эса тегишли назорат инспекцияларига тақдим этилади 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид