Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
Қирғизистонда ҳайдовчиларнинг йўлдаги агрессив хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатга кўра, йўлнинг қатнов қисмида хавфсизликка таҳдид солувчи жанжал ёки муштлашувда иштирок этганлик учун 10 минг сом (тахминан 1,4 млн сўм) жарима белгиланади. Агар қоидабузарлик бир йил ичида такрорланса, ҳайдовчи 6 ойга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Фото: Сунъий интеллект томонидан яратилган сурат
Қирғизистонда ҳайдовчиларнинг йўлдаги агрессив хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, дея хабар берди 24.kg
Қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш ҳамда анги — 189-модда жорий этилишини кўзда тутади. Бу модда ҳайдовчилар ўртасидаги низолар, муштлашувлар ва бошқа агрессив ҳаракатларни бевосита тартибга солади.
Лойиҳага кўра, йўлнинг қатнов қисмида хавфсизликка таҳдид солувчи жанжал ёки муштлашувда иштирок этганлик учун 10 минг сом (тахминан 1 млн 392 минг сўм) жарима белгиланади. Агар қоидабузарлик бир йил ичида такрорланса, жазо кучайтирилади. Жумладан, ҳайдовчи 6 ойга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Ташаббус муаллифларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатда йўл можаролари кўпайиб, тўғридан тўғри йўлнинг ўзида жисмоний тўқнашувларга айланяпти. Бу эса нафақат можаро иштирокчилари, балки бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ҳам хавф туғдиради.
Асослантирувчи маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаларининг 90 фоиздан ортиғи ҳайдовчилар айби билан содир бўлади, умумий авария даражаси эса минтақадаги энг юқорилардан бири бўлиб қоляпти.
Мавзуга оид
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026