Жаҳон | 22:57 / 14.12.2022
32370
2 дақиқада ўқилади

Россияда партизанлар темирйўлларни портлатмоқда 

Улар Украинадаги урушга қарши гуруҳлар экани айтиляпти. 

Фото: theins.ru

Россиянинг Ростов вилоятида номаълум партизанлар темирйўл релсларини портлатиб юборди. Бу ҳақдаги видеолар «Роспартизан» ва «Свобода России» телеграм каналларида тарқатилди. 

Темирйўлнинг ушбу қисмидан ҳарбий техникалар Украина билан чегарадош уруш ҳудудларига ташилган. 

Хабарда буни «Легион» аъзолари амалга оширгани ва улар «мамлакатнинг турли ҳудудларида темирйўл изларини бузишда» давом этиши айтилган.  

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Аввалроқ, айнан шу видео БОАК телеграм каналида ҳам тарқатилган, унда партизанлар Украина билан чегарадош ҳудудларда темирйўлни портлатиб юборгани айтилган, бироқ, ҳудуднинг номи келтирилмаган эди. 

Уруш бошлангандан бери Россиянинг турли минтақаларида темирйўллар издан чиқарилгани ёки электр узатиш устунлари бузилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу партизан гуруҳлари томонларидан амалга оширилаётгани, улар Украинадаги урушга қарши бўлиб, Россиянинг уруш олиб боришига йўл қўймаслик учун шундай қилишаётгани айтилмоқда. 

Ноябр ойида 18 ёшли «партизан» Иля Подкаменний Иркутскда мис симларни релсларга ўраб, поездлар ҳаракатини бузишни режалаштиргани учун ҳибсга олинган эди. Бир ой олдин, Брянск вилоятида номаълум шахслар темирйўлни портлатиб юборди. Губернатор бунда портловчи қурилма ишлатилганини айтди. Бунгача минтақада темирйўлга яқин жойлашган иккита электр узатиш устуни портлатилган эди. 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид