Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 4 майгача узайтирилди
Украина Олий радаси 14 январ куни мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди. Ҳужжатларни президент Володимир Зеленский киритган.
Украина Олий радаси 14 январ, чоршанба куни мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 90 кунга узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди. Қонун лойиҳаларини Украина президенти Володимир Зеленский парламентга киритган.
Шундай қилиб, Украинадаги ҳарбий ҳолат режими 3 февралдан 4 майгача узайтирилди. Ушбу қонун лойиҳасини 330 нафар халқ депутати қўллаб-қувватлади (энг ками 226 овоз талаб этилади). Яна 312 овоз билан Украина парламенти умумий сафарбарлик муддатини ҳам 90 кунга узайтирди.
2025 йил декабр ойи охирида президент Зеленский Россия билан уруш Украина хавфсизлик кафолатларини олмагунча тугамаслигини, шунинг учун ўша пайтгача ҳарбий ҳолат ҳам бекор қилинмаслигини айтган эди.
Украинада ҳарбий ҳолат Россиянинг 2022 йил февралда мамлакатга тўлиқ кўламли ҳужуми бошланганидан бери амал қилиб келмоқда. Ўша пайтда Володимир Зеленский фуқаролар умумий сафарбарлиги ҳақидаги қонунни ҳам имзолаган. 2025 йил августда Украина ҳукумати 18–22 ёшдагиларга мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берган.