Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи маълум қилинди
Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.
АОКАда ўтказилган онлайн брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков томонидан маълум қилинишича, тест топшириш нархи 224 минг сўм этиб белгиланган.
«Ўзбекистонда коронавирус учун тест топшириш бепул амалга оширилади. Бироқ авиа ва темирйўллар орқали йўловчиларнинг ҳаракатланиши учун Республика махсус комиссияси томонидан вақтинчалик алоҳида тартиб ишлаб чиқилди.
Унга кўра, поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаган фуқароларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак», дейди Нурмат Отабеков.
Унинг таъкидлашича, йўловчиларнинг тест топшириш тартиби тўғрисида 16 майда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг қарори қабул қилинган.
«Қарорга кўра, тест топшириш нархи 224 минг сўм этиб белгиланган. Тестни республикадаги ОИТСга қарши кураш марказлари ва санитария-эпидимиология осойишталиги марказлари орқали топшириш мумкин», деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳудудлараро транспорт ҳаракатига 18 май кунидан бошлаб рухсат берилганди ва авиа ва темирйўл рейсларига чиқиш истагида бўлган фуқаролар коронавирус учун тест топшириши лозимлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
20:04 / 19.01.2022