Рўйхатга киритилмаган Бектемир туманида режали ўчириш бўлмайди. Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ичимлик сувни режали ўчириш жадвали эълон қилинди
Пойтахтда 15 апрел-20 май кунлари давомида режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» пойтахтда совуқ сув жадвал бўйича вақтинча ўчирилишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ичимлик суви босими пасайтирилади ёки вақтинча тўхтатилади.
Туманларда сувни ўчириш 15 апрелдан бошланиб, 20 майга қадар давом этади. Муайян бир ҳудудда сув қарийб икки кун давомида бўлмайди.
Қуйида ҳаволаларда ичимлик суви тўхтатиладиган манзиллар ва ўчиш вақти келтирилади:
- Мирзо Улуғбек тумани (15 апрелдан)
- Учтепа тумани (15 апрелдан)
- Яккасарой тумани (17 апрелдан)
- Шайхонтоҳур тумани (17 апрелдан)
- Яшнобод тумани (16 апрелдан)
- Олмазор тумани (17 апрелдан)
- Чилонзор тумани (25−26 апрел ва 7–8 май)
- Сергели тумани (18 апрелдан)
- Янгиҳаёт тумани (18 апрелдан)
- Миробод тумани (30 апрелдан)
- Юнусобод тумани (15 апрелдан).
Мавзуга оид
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
17:17 / 19.06.2024
Тошкентда ичимлик сувга машина ювган 63 ёшли аёл жаримага тортилди
17:58 / 19.05.2024
Тошкентнинг 6 та туманида айрим жойларда бир ярим кун ичимлик сув бўлмайди
19:30 / 12.01.2024