17:58 / 19.05.2024
18005

Тошкентнинг 6 та туманида айрим жойларда бир ярим кун ичимлик сув бўлмайди

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» сувсиз қоладиган манзиллар рўйхатини эълон қилиб, бу ҳудудларга махсус техникаларда сув етказилишини маълум қилган.

Мирзо Улуғбек туманида баҳор-ёз режали-профилактика ишларини амалга ошириш жараёнида Тошкентнинг 6 та туманида кўплаб маҳаллаларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик сув бўлмайди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» компанияси сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилишини маълум қилган.

Жумладан:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Чингелди, Иқтидор, Ижодкор, Алишеробод, Геологлар, Темурийлар, Сарбон, Гулзоробод, Кўҳна Мевазор маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилоят Суд – тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида;

Яшнобод тумани бўйича:

  • Амир Темур, Тузел, Ватандош, Тонг, Ал-Бухорий, Яшнобод, Наврўзобод, Дилбоғ, Парвоз, Бирлашган, Гўзал, Алимкент, Донишманд, Шоҳимардон, Хосиятли, Шоҳсанам, Ойдинкўл, Янгидавр, Катта Янгиобод, Янгинур, Махмур, Жарқўрғон, Асалобод, Бешбола, Баркамол, Бешариқ, Фазогир, Мухтор Ашрафий, Аҳмад Яссавий, Тарновбоши, Янги қўрғон, Нодира, Кўксарой, Дўстобод, Илтифот, Чинор, Чўлпон, Ширинобод маҳаллаларида, 7 – сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21 – сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида;

Сергели тумани бўйича:

  • Учувчилар, Қумариқ, Чоштепа, Жўнариқ, Авиашаҳарча, Ноғойқўрғон маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4-сонли автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саадий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2-сонли шифохона, Транспорт прокуратурасида ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида;

Миробод тумани бўйича:

  • Қорасув, Фитрат, Янгизамон, Саракўл, Тонг юлдузи, Иноқобод, Темирйўлчилар, Наврўз, Олтинкўл, Банокатий, Заминобод, Истиқлолобод, Биродарлик, Фурқат маҳаллаларида, 4 ва 5-сонли шаҳар туғруқхона мажмуаларида;

Янгиҳаёт тумани бўйича:

  • Янги Чоштепа, Чоштепа маҳаллаларида;

Яккасарой тумани бўйича:

Бобур кўчаси  46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б – сонли кўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59 – сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2г-сонли кўп қаватли уйда, «Тошшаҳаргазтаъминот» корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда туман ички ишлар бўлимида.

Top