Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида экология бўлими бошлиғи ушланди
Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат бериши эвазига 3 минг доллар олган вақтида ушланди.
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, у 1990 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзи истиқомат қилувчи уйнинг кўча қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаши учун рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур раҳбар ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026