Ўзбекистон | 22:27 / 13.02.2026
7850
1 дақиқада ўқилади

Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 мингга етказиш зарур – президент

Автомобил саноати мутасаддиларига жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини 10,5 фоизлик ўсишни таъминлашга мослаб қайта кўриб чиқиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Қайд қилинишича, мамлакатда йилига 650 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона бор. Жорий йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида яна 763 та детални ишлаб чиқаришни бошлаш муҳим экани таъкидланди. Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 мингга етказиш зарурлиги таъкидланди.

Аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш топширилди.

Умуман, автомобил саноати мутасаддиларига жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини 10,5 фоизлик ўсишни таъминлашга мослаб қайта кўриб чиқиш топширилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид