Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди почта орқали келаётган қиймати 100 доллардан ортиқ халқаро жўнатмалар учун бож тўланади
Фото: Depositphotos
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро курьерлик ва почта жўнатмалари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар манзилига келаётган товарларнинг назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга кўра, Президентнинг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5414-сонли фармонига кўра, шунингдек, халқаро курьерлик ва почта жўнатмалари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар манзилига келаётган товарларнинг божхона назоратидан ўтиш самарадорлигини юксалтириш мақсадида қабул қилинмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, илгари халқаро курьерлик ва почта жўнатмалари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар номига келаётган товарни мажбурий божхона тўловларисиз олиб кириш учун бир календарь ой мобайнида чекланган номалар 1000 (минг) АҚШ долларини ташкил этар эди.
Энди, Президентнинг ПҚ–3873-сонли қарорига кўра:
- бир чорак мобайнида халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори 1000 (минг) АҚШ долларидан ошмаса;
- халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридан ошмаса — уларни мажбурий божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлмоқда.