Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
Европанинг валюта харитаси анча мураккаб. Евро — устун валюта бўлса-да, тахминан йигирмага яқин мамлакат ҳали ҳам ўз миллий валюталаридан фойдаланади.
Фото: iStock
Евро — Евроиттифоққа кирувчи мамлакатларнинг кўпчилиги учун ягона валюта. Ҳозир у 20 та давлатнинг миллий пул белгиси ҳисобланади, жумладан Австрия, Белгия, Малта ва Испания ҳам шулар қаторида. Шунингдек, Европа Марказий банки билан тузилган келишувга кўра, Иттифоққа аъзо бўлмаган мамлакатлар — Ватикан, Монако, Сан-Марино ва Андорра ҳам ушбу валютани ишлатади. Банк билан келишувсиз равишда евро Черногория ва Косовода асосий пул бирлиги ҳисобланади.
Бироқ Евроиттифоқ таркибида ҳам ўз валютасини сақлаб қолган мамлакатлар бор — Венгрия, Дания, Полша, Руминия, Чехия, Швеция. Масалан, Полшада злотий муомалада, Чехия, Дания ва Швецияда — крона, Руминияда эса — лей. Болгария ҳам ўз валютасидан (лев) фойдаланади, аммо 2026 йилдан еврога ўтди.
Крона деб аталадиган пул бирлиги, масалан, Норвегия ва Исландияда ҳам қўлланади. Лей эса Руминиядан ташқари — Молдованинг ҳам валютасидир. Россия ва Беларус пул бирликларининг номи ҳам бир хил чиққан — рубл.
Европадаги энг “қиммат” валюталардан бири — Британия фунт стерлинги. 2026 йилдаги жорий курсларга кўра, 1 фунт ≈ 1,35 АҚШ доллари, таққослаш учун 1 евро ≈ 1,17 АҚШ доллари, 1 Швейцария франки ≈ 1,26 АҚШ доллари.
Мавзуга оид
08:38 / 22.05.2026
Европада таносил касалликлари кескин кўпайди
08:21 / 20.05.2026
Дунёдаги энг йирик электр энергияси манбалари рейтинги
08:49 / 19.05.2026
АҚШ ва Канада шаҳарлари Европага кўчирилса, қаерга тўғри келади?
20:41 / 08.05.2026