Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср 1 июндан электрон визаларни жорий қилади
Жорий йил 1 июнидан Миср араб республикасида янги электрон визалар амал қила бошлайди. Бу ҳақда Миср туризм вазири Муҳаммад Яҳё Рашид Дубайда бўлиб ўтган Араб туризм форумида маълум қилди.
"Янги тизим сабабли дунёнинг исталган бурчагидаги сайёҳлар электрон визани сўрашлари мумкин", - дея вазир сўзларини келтиради Egypt Independent газетаси.
Ушбу чора Миср аэропортларида назоратдан ўтиш жараёнини соддалаштириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши керак. Миср туризм вазирлиги тахминларига кўра, бу йил ушбу мамлакатга 8-10 млн сайёҳ келиши мумкин. Бундан ташқари, янги тизим хавфсизлик кучлари зиммасидаги айрим вазифаларни технологияларга бериш имконини беради.
Март ойида МАР коммуникациялар ва ахборот технологиялари вазири Ёсир ал-Кадий янгилик туфайли сайёҳлар виза олиш учун элекрон шаклни тўлдириши кифоя қилишини айтган эди. Ҳукумат унинг мамлакатга киришини тасдиқласа, виза нусхаси сайёҳнинг электрон почта манзилига юборилади.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025