Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота аэропортида ҳазиллашиб «атом бомбаси» борлигини айтган ўзбекистонлик жазоланди
18 яшар йигит қарийб 79 минг тенге (1,8 млн сўм) жаримага тортилди.
Фото: Kapital.kz
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси аэропортда рўйхатдан ўтиш чоғида ҳазиллашиб, багажида «атом бомбаси» борлигини айтганидан кейин можаро келтириб чиқарди.
Ҳодиса 2 сентябр куни содир бўлган ва «жамоат тартибини бузиб, йўловчилар орасида хавотир уйғотган». Оқибатда Ўзбекистон фуқаросига чора кўрилган ва 78 640 тенге (1,8 млн сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Қозоғистон ИИВ ҳузуридаги Транспорт полицияси департаменти маълумотларига кўра, йил бошидан буён поездлар ва самолётлардан турли қоидабузарликлар учун 900 киши тушириб юборилган: 489 киши поезддан, 411 киши самолётдан. Ҳодисалар кўпинча спиртли ичимликлар ичиш, маст ҳолатда бўлиш, вагонларда чекиш ёки майда безорилик билан боғлиқ.
Аввалроқ, Тошкент метросида 19 ёшли қиз ҳазиллашиб, сумкасида бомба борлигини айтганидан кейин 5 суткага қамалган эди.
Мавзуга оид
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
11:28 / 23.12.2025
Йўл талашиш жанжалга айланди: Чилонзордаги ҳолатга расмий изоҳ берилди
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
18:30 / 16.12.2025