Жаҳон | 18:30
1644
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди

Янги қоидалар гўштни ЕОИИ мамлакатларига ҳам, учинчи мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга ҳам экспорт қилишга тааллуқли.

Фото: inbusiness.kz

Қозоғистонда 31 декабргача мол гўштини экспорт қилиш бўйича квота жорий этилди. Чекловлар янги, совутилган ва музлатилган қорамол гўштига тааллуқли. Квотанинг умумий ҳажми 13 минг тоннани ташкил этади. Ушбу қоидалар гўштни ЕОИИ мамлакатларига ҳам, учинчи мамлакатларга ҳам экспорт қилишга тааллуқли.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида квоталар жорий этилиши ва гўшт экспорти устидан назорат ўрнатилиши «ички бозорда гўшт тақчиллигига йўл қўймаслик ва мол гўшти нархини барқарорлаштириш» учун зарур чора сифатида кўрилмоқда.

«Жорий этилган ёндашув олигополияни шакллантириш ёки рақобатни чеклашга қаратилган эмас. Аксинча, унинг мақсади тўлиқ тармоқ циклига асосланган мол гўшти ишлаб чиқаришнинг цивилизациялашган, шаффоф ва масъулиятли моделини шакллантиришдир», деди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров.

Вазирнинг таъкидлашича, янги чоралар майда қассобхоналарга қўшни давлатларга чорва молларини қайта сотиш имконини бермайди. Илгари компаниялар ҳайвонларни сотиб олиб, бўрдоқига боқмасдан, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам олиб кетган. Бу бозорни бузган ва мамлакат ичида мол гўшти нархининг ошишига олиб келган.

«Шундай қилиб, квоталашни жорий этиш чорва молларини кўпайтириш ва бўрдоқига боқиш билан шуғулланмайдиган, фақат ҳайвонларни қайта сотадиган экспорт воситачиларини чиқариб ташлашга қаратилган. Уларнинг фаолияти мол гўшти нархининг асоссиз ўсишига олиб келмоқда ва соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшмаяпти», дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид