Ўзбекистон | 12:28 / 05.02.2026
17911
1 дақиқада ўқилади

Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш муддатлари аниқ белгилаб қўйилди.

Фото: Kun.uz 

Янги тартибга кўра, фото ва видеоқайд қурилмалари орқали қуйидаги ҳуқуқбузарликлар қайд этилади:

  • хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
  • транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
  • белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш;
  • тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
  • ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар.

Шу билан бирга, мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш муддатлари ҳам аниқ белгиланди.

Қайд этилишича, йўл қоидалари бузилгани фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган тақдирда, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланади.

Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинса, жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай қўлланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид