Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан 20 март куни соат 00:00 дан 9:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади.
Рамазон ҳайити куни Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
20 март куни пойтахтдаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тадбирларни тартибли ўтказиш мақсадида 20 март куни соат 00:00 дан 9:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади.
Чекловлар Мирзо Улуғбек, Бектемир, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги йирик масжидлар атрофидаги кўчаларда жорий этилади. Хусусан, Буюк Ипак йўли, Бунёдкор, Кичик ҳалқа айланма йўли, Қорасарой, Себзор, Ал-Хоразмий, Лутфий, Фарғона йўли ва Тошкент ҳалқа айланма йўлининг айрим қисмларида вақтинчалик чекловлар амал қилади.
Шунингдек, ҳайит куни жамоат транспорти ҳаракати соат 4:00 дан бошланади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026