Ўзбекистон | 14:51 / 05.08.2022
17621
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта хомашёси минимал нархларини эълон қилди

Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархлари маълум қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, ўрта тола навли пахта хомашёси минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 025 минг сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёси минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 120 минг сўмни ташкил этди.

Тавсия этилаётган минимал нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хомашёси нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайди.

Билдирилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, пахта хомашёси минимал нархларини эълон қилиш вазифаси юклатилган.

Мавзуга оид