Тошкент жамоат транспортидаги имтиёзли нарх банк картаси орқали тўловларга ҳам татбиқ этилади
1 ноябрдан бошлаб, пойтахтда автобус ва метродан фойдаланишда йўл ҳақи нақд шаклда тўланганда 2000 сўм, ATTO ёки банк картаси орқали тўланганда эса 1700 сўмни ташкил этади. 1 соат ичида жамоат транспортидан бир неча марта фойдалангандаги имтиёзли нархлар фақат ATTO карталари орқали тўловларга тааллуқли бўлади.
Тошкент шаҳри жамоат транспортида (автобус ва метро) 1 ноябрдан янги – қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари ва банк карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланди.
Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда 1 соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайди. 1 соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса бепул бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ банк карталари орқали тўлов қилганда йўл ҳақи нақд тўловдаги каби 2000 сўм бўлиши эълон қилинган, лекин бу жамоатчилик орасида эътирозларга сабаб бўлганди. Юқоридаги хабардан келиб чиқилса, бу эътирозлар инобатга олинган ва нақдсиз тўловлар (ATTO ва банк карталари) учун бирдек 1700 сўмлик тариф белгиланган.
Шу билан бирга, 1 соат ичидаги қатновлар учун табақалашган имтиёзли нархлардан фақат ATTO картаси ёрдамида фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
14:55
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024