Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини ўтказмоқчи бўлган бир қатор шахслар ушланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Маълум қилинишича, Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Й. ва Э.А. қалбаки 9 900 АҚШ долларини 5 000 АҚШ долларига фуқаро А.Б.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тезкор тадбир Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. қалбаки 700 АҚШ долларини банк муассасасида айирбошлаш учун кассага тақдим қилган вақтида ушланган. Мазкур қалбаки пул ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар фуқаролар ва тадбиркорларни эҳтиёткор бўлишга чақириб, қалбаки валюта қимматликларини билмаган ҳолда қабул қилиб, кейинчалик муомалага чиқариш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.
Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш тавсия этилди.
Мавзуга оид
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026
10-синф ўқувчиси Тошкентдаги пойга вақтида BMW’да уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
10:35 / 27.02.2026