Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 январ куни Тошкентда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан (Мўлжал: «Пушкин» метро бекати) соат 11:00 да бошланади ва 13:00 га қадар давом этади.
Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан Паркент ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг бўлинмалар Мустақиллик ва Темирйўл кўчалари бўйлаб манзилга қайтадилар.
Шу муносабат билан юқорида келтирилган кўчаларда соат 11:00 дан 13:00 гача бўлган вақт оралиғида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026