Гўшт 45 000 сўмдан 86 000 сўмгача. Статқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди
Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди.
Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 15 сентябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (68 000 сўм).
Қўй гўшти 45 000 сўмдан 86 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (86 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 400 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 400 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 500 сўм) қайд этилди.
Пиёз 800 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (4 000 сўм).
Сабзи 1 200 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори»да (1 200 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.
Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)
Кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).
Гуруч 5 600 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да («Нукус» навли гуруч 5 600 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилди.
Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.
Мавзуга оид
16:33
2024 йил 10 ойда Ўзбекистондан туристик мақсадда хорижга чиққанлар сони маълум қилинди
14:16
2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:14 / 20.12.2024