Жаҳон | 15:31 / 09.03.2019
39132
2 дақиқада ўқилади

Владимир Этуш вафот этди

Фото: ТАСС/Scanpix

СССР халқ артисти Владимир Этуш вафот этди. У 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда RT актёрнинг қизига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Театрал» нашри хабарига кўра, 8 март, жума куни актёрнинг тоби қочиб қолган. Тез тиббий ёрдам уни Москвадаги шифохоналардан бирининг жонлантириш бўлимига олиб борган.

Шифокорлар артистни қутқара олишмаган.

Владимир Этуш

Владимир Абрамович Этуш 1922 йилнинг 6 май куни Москвада туғилган. Театр ва кино актёри, театр педагоги (профессор). Шчукин номидаги Театр институти бадиий раҳбари (2003 йилдан). СССР халқ артисти (1984), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 

В.Этуш шу кунга қадар СССР халқ артистлари ичида ёш бўйича ҳаёт бўлган энг кекса актёр эди. У «Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари» фильмида Саахов, «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмида Антон Семёнович Шпак, «Буратинонинг саргузаштлари»да Карабас-Барабас, «Классик» фильмида «Монарх» образларини яратган. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид