Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги ёнғинда 1 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди — фоторепортаж
Kun.uz мухбири Фарғона шаҳридаги портлаш юз берган жойда бўлиб турибди. 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши жароҳатланган. Яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди. Ҳодиса жойида автомобиллар, ўнлаб бинолар ва АЁҚШга жиддий зарар етган. ФВВга кўра, суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараёнлар бузилиб, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.
Фото: Kun.uz
Фарғона шаҳри марказидаги бензин ва газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш ва ёнғин оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши тан жароҳати олди. Яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратида. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Ҳодиса 17 декабр куни соат 13:43 да Фарғона шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШда содир бўлган. Суюлтирилган газ (пропан)ни тўкиш вақтида технологик жараёнларнинг бузилиши ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани оқибатида чақнаш содир бўлган, шундан сўнг ёнғин чиққан.
Қутқарувчилар воқеа жойига соат 13:47 да етиб боргани, 14:02 да ёнғинни ўраб олиб, 14:12 да батамом ўчиргани айтилмоқда.
Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, портлаш оқибатларидан акс эттирувчи суратларни тақдим этди.
















Мавзуга оид
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
09:50 / 05.12.2025
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
08:22 / 05.12.2025