Ўзбекистон | 21:46 / 04.11.2021
32703
2 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет»: Атмосферадаги чанг миқдори меъёридан 5 баробарга ошди

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва бир нечта ҳудудларда кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди. Чанг миқдори меъёридан 5 баробарга ошди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси юз бермоқда. Кучли шамол натижасида тупроқнинг жуда қуруқ усти қатлами кўтарилиши пайшанба куни Тошкентда ҳам чанг-қумли туман кузатилишига сабаб бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази хабар беришича, 4 ноябрь куни кечқурун Тошкентда кузатилган ғайриоддий чанг-қумли туманга шамолнинг кучайиши натижасида тупроқнинг жуда қуриб қолган устки қатлами кўтарилиши сабаб бўлди.

4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келган. Совуқ фронт зонасида шамол тезлиги 12–15 м/с.гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20–25 м/с.гача кучайиши кузатилди.

«Шамол кучайишининг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500–1000 м.гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди», дейилади хабарда.

Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошди.

Айни дамда шамол тезлиги 5–10 м/с.ни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид