Ўзбекистон | 14:13
729
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ёғингарчилик кутилмаяпти

Шанба-якшанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +20…+25 даража бўлади.

Фото: Kun.uz

Жума кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

11–12 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +20…+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида шаҳрида 10–12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +11…+13, кундуз кунлари +23…+25 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид