Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади
Маълумот берилишича, шартномада 2 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилиши кўзда тутилган.
Фото: Anadolu Agency
Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компаниясига таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, шартнома Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ижрочи директори Ҳафиз Муҳаммад Амин ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланган.
Шартнома қиймати 100 млн доллар атрофида бўлиб, 2 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилиши кўзда тутилган.
DABS делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида «Сурхон — Пули — Хумри» электр узатиш линияси лойиҳаси қурилишини ҳам муҳокама қилган.
Хабарда айтилишича, Афғонистон делегацияси Ўзбекистон билан тўхтатиб қўйилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.
Мавзуга оид
15:55 / 19.02.2026
“Ўзатом” ва Қозоғистон элчиси ядровий-экологик хавфсизлик масалаларини кўриб чиқди
06:00 / 19.02.2026
Президент икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
05:55 / 19.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформаси ташкил этилади
05:43 / 19.02.2026