Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг бир нечта вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли дарслар онлайн тарзда ўтилади
Қўшни давлатнинг кўплаб вилоятларида кучли шамол эсиб, қор бўронлари содир бўлмоқда.
Фото: Казинформ
Қозоғистоннинг бир нечта вилоятларида кучли қор бўронлари сабабли дарслар бекор қилинган. Zakon.kz нашрининг хабар беришича, бугун, 2024 йил 20 феврал куни ноқулай об-ҳаво ҳукм сураётган ҳудудларда дарслар онлай ўтилади.
Жумладан:
- Мамлакат пойтахти Остона шаҳрида биринчи сменада ўқийдиган 0–9-синф ўқувчилари;
- Семей шаҳрида биринчи сменанинг 0-11-синф ўқувчилари ва коллеж ўқувчилари;
- Қарағандада биринчи смена талабалари;
- Уст-Каменогорскда биринчи ва иккинчи сменадаги 0–11-синф ўқувчилари учун дарслар масофавий ўқитиш форматига ўтказилган.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида бир неча ҳафтадан буён ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Жойларда қор бўронлари ва кучли шамол эсмоқда. Оқибатда республика аҳамиятидаги жуда кўплаб йўллар вақти-вақти билан ёпилмоқда.
2024 йил 20 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг марказий ва шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи -15..., -25 даража, тунда -20..., -35... даража совуқ бўляпти.