Жорий ҳафтада об-ҳаво март ойи ўрталари каби – илиқ бўлиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши мумкин. Февралнинг биринчи ўн кунлиги асосан иссиқ ва сернам бўлиши прогноз қилинмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов яқин ўн кунликдаги об-ҳаво кутилмаларини Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.