Ўзбекистон | 11:43
1751
2 дақиқада ўқилади

Иссиқ ва ёмғирли ҳафта

Ҳафтада баҳорий об-ҳаво ҳукм суриши: ёмғирлар фонида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов яқин ўн кунликдаги об-ҳаво кутилмаларини Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради. 

Жорий ҳафта жуда иссиқ ва шу билан бирга ёғингарчиликка бой бўлиши кутилмоқда. Чоршанба-пайшанба кунлари аксар вилоятларда кўп ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Пойтахтда бу ҳафта кутилаётган ёғингарчилик миқдори ойлик нормага жуда яқин бўлиши ойдинлашмоқда. Ҳафта боши ҳамда жума ва дам олиш кунлари кўплаб ҳудудларда ҳарорат +18...+23 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Кейинги ҳафта ҳам иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлиши, баҳор бошларига хос об-ҳаво муҳити сақланиши кутилмоқда. Умуман олганда, февралнинг иккинчи ўн кунлиги жуда иссиқ ва шу билан бирга намгарчил ўтиши, айрим ҳудудларда февралга хос бўлмаган ғайритабиий иссиқликлар бўлиши кутилмоқда, бу эса дов-дарахтларни жуда эрта ўсиш даврига кириб қолишини таъминлайди.

Жорий феврал ўртасини март ойи охирлари ва апрел бошларига қиёслаш мумкин. Тоғларга эса қор устига яна қор ёғиши аниқ бўлмоқда. Тинч океани марказидаги сув ҳарорати пассив Ла-Нинядан аста-секин барқарор ҳолатдаги нейтрал ҳолатга ўтиш арафасида турибди. Метеорологлар жорий ёз ойида Эль-Ниньо ривожланиши ишораларига эътибор қаратишмоқда. Бу эса дунё бўйлаб ёзнинг иссиқ бўлиши, бизнинг минтақада эса аксинча мўътадил ёз билан боғлиқ кутилмалар келиб чиқмоқда.

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов

Мавзуга оид