12:00 / 30.11.2018
52059

Интернет умумий ўтказиш қобилияти 10 мартага ўсди. Энди интернет тезлигида «гача» қўшимчаси ишлатилмайди

Фото: iStock

30 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» ҳисобот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, «Ўзбектелеком» АК томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шундан кейин ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 марта: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди. 

Қайд этилишича компания тариф режаларида эълон қилинган тезликни кафолатлайди. 2018 йил 1 декабрдан бошлаб компания янги кафолатланган чексиз тариф режаларини ишга туширади. 

Бундан ташқари, энди тариф режаларида «гача» қўшимчаси мавжуд бўлмайди, бу танлаб олинган тариф режаси бўйича тезликнинг кафолатланишини англатади. Энди 1 Мбит/с - 1 Мбит/с. эканлигини англатади. 

Top