«Бировнинг меҳнатини қадрлашни ўрганайлик» — Тошкентда «Покиза инсонлар» акцияси
Юртимиз шаҳар ва қишлоқларини ободонлаштириб, кўча ва йўлларимиз озодалигини таъминлаётган касб эгалари ҳақида Kun.uz ўтган йили бир нечта мақолалар эълон қилган эди.
Шундан сўнг уларга бўлган эътибор, муносабат бироз бўлса-да ўзгариб, уларга кўмак бериш ўзига хос акцияга айланиб кетди. Ижтимоий фаол бир гуруҳ юртдошларимиз томонидан ташкил этилган «Покиза инсонлар» акцияси шундай хайрли ишлардан ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган акция иштирокчилари ҳар пайшанба куни белгилаб олинган битта тумандаги ободонлаштириш ходимлари ишлаб турган жойга бориб, уларга миннатдорлик билдириб, хуш кайфият улашишади. Ўзлари билан олиб келган иссиқ қаҳва, егулик ва қўлқопларни ҳадя қилишади.
Акциянинг бу галги ҳафталиги Яшнобод туманида бўлиб ўтди. Биз акцияни кузатиб, унинг ўтказилиши ва «сариқ нимчалилар» ҳаяжонини тасвирга олдик.
Совға улашмасдан ҳам акцияда иштирок этиш мумкин
«Эсингизда бўлса, ўтган йили Kun.uz сайти сариқ нимчали инсонлар ҳақида кўрсатув қилган, шундан сўнг уларга ҳам эътибор қаратиш кучайган эди. Айнан ўша кўрсатувда биз ўзимизни кўргандик.
«Покиза инсонлар» акцияси ҳам айни шу турткидан бошланган эди. Қиладиган ишимиз нима: уларнинг ёнига бориб, уларга озгина эътибор қаратиш, бироз бўлса-да улар меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш.
Акцияга йиғилган кишилар бир-бирини мутлақо танимайди ва шу ишга бирлашган. Бундан ташқари, бевосита йўлларда юриб, совға улашмасдан ҳам «Покиза инсонлар» акциясида иштирок этиш мумкин. Бунинг учун шунчаки, кўчаларга ахлат ташламаслик кифоя», – дейди акция фаолларидан бири Шавкат Ҳасан.
Мақсадимиз – юртдошларимизни бировнинг меҳнатини қадрлашга ўргатиш
«Сариқ нимча кийган бу инсонларни бизнинг «иккинчи армиямиз» деган бўлар эдим. Негаки Қуролли Кучлар бизнинг хавфсизлигимизни таъминласа, «сариқ нимчалилар» покизалигимиз, озодалигимизни таъминлашади.
Бу акция нафақат Тошкентда, балки бошқа вилоятлар шаҳарларига ҳам кенг ёйилди. Масалан, Самарқанд, Нукус, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё... Юртдошларимизни ушбу хайрли ишга бош қўшишларини сўраб қолардик.
Келинглар, шу инсонларнинг меҳнатини қадрлаб, улар қалбига озгина илиқлик олиб кирайлик», дея ўз фикрларини билдирди акциянинг бошқа бир фаоли Ақида Махирова.
Одамлар чиқиндиларни уйининг олдига олиб чиқиб қўяди
Акцияда қатнашиш давомида ободонлаштириш ходимларининг ўзларини ҳам суҳбатга тортиб, улар кўп дуч келадиган муаммолар, одамларнинг муносабати ва кўнгил сўзларини эшитдик.
«Йўлларни тозалаётганимизда машина ҳайдаб ўтаётганлар чангитмай супур, деб оғир гап айтади», дейди улардан бири.
«Кўчаларда ёши катта ҳамкасбларимиз бор, шуларни ҳурмат қилишса... Машиналарда исталган ерда чиқиндиларини ташлаб кетишади: шуларга инсоф берсин деймиз», – дейди бошқа бир юртдошимиз.
«Биз ишлайдиган ҳудудда одамлар чиқиндиларни уйининг олдига олиб чиқиб қўйгани оғир ботади. Бундан бошқа айтарли ошиқча тартибсизлик ҳам йўқ», дейди ободонлаштириш ходимларидан яна бири.
- «Биз иккинчи даражали одамлар эмасмиз». «Сариқ жилетлилар» сўзлаганда»
- Орамиздаги одамлар. Сариқ нимчалилар олами билан танишув
- Ободонлаштиришдаги «барбод» бошқарув
- «Илтимос, одамлар чиқинди ташламасин...» Ободонлаштириш хизмати ходимлари қувончи, ҳайрати ва ўтинчи
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда

14:00 / 21.10.2024