Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй ва автомобил олди-сотдисидан банклар қанча комиссия олади?
Агар олди-сотди давлатга қарашли банкда амалга оширилса, кўчмас мулк учун БҲМнинг 50 фоизи (206 минг сўм)гача, автомобил учун БҲМнинг 25 фоизи (103 минг сўм)гача банк комиссияси ундирилади. Хусусий банклар тарифларни мустақил белгилайди.
Фото: Kun.uz
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулклар ва ишлаб чиқарилганига 10 ёшдан ошмаган транспорт воситалари олди-сотдиси эскроу ҳисобрақамлар орқали амалга оширилади.
Марказий банк эскроу ҳисобрақамлар орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича хизматлар учун давлат улуши мавжуд банклардаги комиссияларни эълон қилди:
- Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача).
- Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).
- Муҳим жиҳат: агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса, комиссия фақат бир марта олинади.
- Агар харидор ва сотувчининг банклари бошқа-бошқа бўлса, ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.
- Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса, эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади.
Юқорида кўрсатилган максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд тижорат банкларида амал қилади. Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.
Маълумот учун, қуйидаги банкларда давлат улуши мавжуд:
- Ўзмиллийбанк
- Агробанк
- Ўзсаноатқурилишбанк
- Асака банк
- Халқ банки
- Бизнесни ривожлантириш банки
- Алоқа банк
- Микрокредитбанк
- Турон банк
Мавзуга оид
19:03 / 24.03.2026
Нақдсиз тизимга ўтишда картани тўлдириш комиссияси бекор қилиниши керак — иқтисодчи
20:23 / 21.03.2026
Анъанавий ва исломий банк: уларнинг фарқи нимада?
13:38 / 20.03.2026
“Ислом молиясида хайр-барака бор, чунки у Аллоҳ таолонинг инояти” – Ҳасан Қодиров
17:35 / 18.03.2026