Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
Ўзбекистон президентининг йиллик мурожаатномаси қарийб уч соат давом этди. У давлат ЯИМ 145 млрд долларга етгани, келаси йилда 160 млрд доллардан ошишини айтди. Бундан ташқари, илк ўзбек космонавти фазога учирилиши эълон қилинди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жиноий тўдалар фаолиятини тўхтатишда давлатнинг қудрати етишини эслатди, наркожиноятлар сонидан хавотирини яширмади. Хўш, давлат раҳбари яна нималар деди?
Анъанага мувофиқ, президент янги йилга ҳам ном берди. Шавкат Мирзиёев таклифи билан 2026 йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, 2025 йилда 1,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиққан. Иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилмоқда. 2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади. Энди эркин иқтисодий зоналарга машҳур брендлар жалб қилинади. Олмалиқда қиймати 2,7 млрд долларлик янги металлургия мажмуаси қурилиши бошланади. Мурожаатноманинг яна бир асосий янгилиги – Ўзбекистоннинг илк космонавти космосга учирилиши ҳақида бўлди.
Хўш, оддий одамлар учун қандай янгиликлар бор? 2026 йилда 140 мингта кўп қаватли уйлар қурилади. «Тошкент-Самарқанд» йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади. Президент бу гал экология мавзусига ҳам жиддий тўхталди. Мирзиёевга кўра, энди экология иқтисод даражасидаги асосий масала. Аввало, Тошкент шаҳри ва уни ўраб турган ҳудудлардаги кўмир билан исувчи қозонхоналар кўчириб юборилади. Фильтрсиз саноат корхоналари фильтр ўрнатиши учун кредит берилади, бу ишларга президент тахминан 100 млн доллар ваъда қилди.
Энди Ўзбекистон ташқи қарз олиши учун буни парламент тасдиқлаши керак бўлади. Буни президент халққа мурожаати чоғида таклиф этди. Бундан ташқари, депутатларнинг сўровларига жавоб бермаган амалдорлар устидан прокуратура суриштирув ўтказиб, иш очади.
Наркомания ва наркобизнес аллақачон Ўзбекистонда ҳам кўзга кўринарли муаммога айланган. Президентнинг очиқлашича, 2025 йилнинг ўзида 14 мингта наркобизнес билан боғлиқ жиноятлар содир этилган. Шавкат Мирзиёев буни айтаркан, ўз хавотирини ҳам билдирди.
Ўзбекистон раҳбари мурожаатида жиноий тўдалар ҳақида ҳам гапирди. Ҳаттоки, хорижий давлатларда Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий тўдалар борлиги аниқланган.
Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларга зўравонликни қоралади, давлат аёлларни ҳеч қачон муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслигини эслатди. Ташқи сиёсат борасида Ўзбекистон тенг ҳуқуқли субъект ўлароқ иштирокини давом эттиради. Асосий шерикларимиз дея президент аввало Россия, Хитой, АҚШ ва кейин бошқа давлатларни санади. Расмий Тошкент Афғонистон билан ҳам савдодаги ҳамкорликни давом эттиради. Шавкат Мирзиёевнинг йиллик мурожаатидан асосан шу гаплар ўрин олди.
Мавзуга оид
13:32 / 26.12.2025
«Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга кучимиз етади ва буни қиламиз» – президент
13:26 / 26.12.2025
Ҳоким ва кенгаш раиси лавозимлари ажратилади: тизим 208 туман-шаҳарда жорий этилади
12:28 / 26.12.2025
2026 йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади
12:18 / 26.12.2025