Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил ҳам 18 йилга қамалди
Аввал ҳам 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш жиноятини содир қилгани учун судланган педофил суд ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилди. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада ўташ белгиланди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Оҳангаронда манзил колониясидан қочиб, 3-синфда таълим оладиган қизни зўрлагани айтилган педофилга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун ЖИБ Оҳангарон шаҳар судида 1994 йилда туғилган М.Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган. Жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, М.Т. вояга етмаган, 2016 йилда туғилган қизга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан М.Т. ўта хавфли рецидивист деб топилган. Тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги билдирилган.
Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган М.Т. 16 октябр куни “П.Б.” корхонасига фойдали меҳнатга жалб қилинганида “номаълум томонга кетиб қолиб”, ёш қизни зўрлагани айтилганди. У шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Аввалроқ Наманганда 7 ёшли қизчани зўрлаган педофил 18 йилга қамалгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:13 / 24.12.2025
Наманганда 7 ёшли қизчани зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
14:27 / 23.12.2025
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилмоқда
15:39 / 27.11.2025
Зўрланган қиз, ўғирланган машина ва қотил қочоқ – манзил колониядан қочиб, жиноят содир этиш ҳолати кўпаймоқда
16:45 / 21.11.2025