Ўзбекистонда колония ва турмалардан 50 метр масофада объектлар қуриш тақиқланди
Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига йўл қўйилмайди

Фото: РИА Новости
Ҳукуматнинг “Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қарор билан озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар.
Ҳужжатда айтилишича, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, қарор билан 2020–2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланди. Мазкур дастурга кўра, белгиланган йилларда 14 та жазони ижро этиш колониясининг жами 60 та яшаш ётоқхоналари кубрик типидаги хоналарга ўзгартириш йўли билан реконструкция қилинади. 3 та янги бино қурилади.
Бундан ташқари, 2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш дастури тасдиқланди.
Унга кўра, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1 833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) ўрнатилади.
Шунингдек, Пробация хизмати амалиётига жорий йилда 3 минг дона электрон браслет татбиқ этилади. Ички ишлар вазирлиги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник қўриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
-
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
Ўзбекистон | 14:41
Мавзуга оид

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

12:49 / 31.03.2025