Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Тошкентда янги қурилган уй сотиб олишида давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритилади
Фото: KUN.UZ
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қонуни иловасининг 4-банди “б” кичик банди:
иккинчи хатбошиси чиқариб ташланади;
учинчи хатбошиси иккинчи хатбоши деб ҳисобланади.
Яъни, лойиҳа билан Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон президентининг 2020 йил 2 мартдаги “207-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон фармонининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Билдирилишича, ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратишни талаб этмайди.
Эслатиб ўтамиз, амалда сотиб олинган кўчмас мулк баҳосининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Бундан олдин, Тошкентда доимий пропискаси бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкни умумий мулк асосида олиши тақиқлаб қўйилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026