Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилади
Фото: samavtosavdo.uz
Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадбирда соҳага илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув услубларини татбиқ этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот турларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
«Хорижий компаниялар билан келишувлар натижасида «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари базасида пластмасса ва шовқиндан ҳимоялаш деталлари, кабеллар, интерьер деталлари, технологик жиҳозлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, — деди компания стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров. — Бу маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш имконини беради».
Рустам Қодиров 2022-2023 йилларга қадар Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилишини айтди.
Уларнинг ўрнига 10-15 минг АҚШ доллари атрофидаги янги моделлар, жумладан, Chevrolet Onix ишлаб чиқарилиши бошланиши қайд этилди. Таъкидланишича, бу янги моделларнинг айримлари электромобил бўлади.
Мавзуга оид
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
14:27 / 03.04.2026
Уй ва автомобил савдоси энди фақат банк орқали бўлади. Бу тизим қандай ишлайди?
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
14:51 / 31.03.2026