Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин 10 йилда Америкада талаб юқори бўладиган Топ-21 мутахассисликлар рўйхати
Фото: Flickr/Architecture and Design
Ёшлар ўз касбини танлашида иккита масалага ойдинлик киритиб олишлари мақсадга мувофиқ.
1.Қайси касб эгаларига яхши иш ҳақи тўланади?
2.Келгуси 10 йилликда иқтисодиётнинг қайси соҳаларида ўсиш кутилмоқда?
АҚШ меҳнат статистикаси бюроси тахминларига асосланган ҳолда Business Insider нашри яқин 10 йилда Америкада энг истиқболли мутахассисликлар рўйхатини тузиб чиқди. У энг юқори ҳақ тўланадиган касбларга диққат қаратишга уринган. Уларнинг йиллик маоши ўртача 37 минг доллардан ортиқни ташкил этади.
21. Фермерлар ва қишлоқ хўжалигининг бошқа ишчилари
Фермалар, ранчо, иссиқхоналар, сув хўжаликлари, ўрмон ҳайвонлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини режалаштириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари сони: 68 700.
2016 йилдаги ўртача йиллик маош: 66 360 доллар.
Таълим талаб: ўрта таълим ҳақида аттестат.
20. Ҳисоблаш техникаси соҳасидаги таҳлилчилар
Компьютер тизимларини яхшилаш мақсадида ахборотни қайта ишлаш муаммоларини таҳлил қилиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 53 000.
2016 йилги йиллик ўртача маош: 87 220 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
19. Улгуржи сотувчилар ёки ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари
Улгуржи савдогарлар ёки корхоналар маҳсулотларини сотиш.
2026 йилгача янги иш ўрни: 81 100.
2016 йилги ўртача йиллик маош: 57 140 доллар.
Таълим талаби: ўрта маълумот аттестати.
18. Оғир юк машиналари ва автопоездлар ҳайдовчилари
Юк ташиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 113 800.
2016 йилги ўртача йиллик маош: 41 340 доллар.
Таълимга талаб: илмий даража тақдим этилмаган ҳолдаги таълим дастурлари дипломи.
17. Ишчиларни бошқарувчилар
Ишчилар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 76 300.
2016 йилги ўртача йиллик даромад: 62 980 доллар.
Таълим талаби: ўрта маълумот.
16. Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар
Амалий тизимлар, компиляторлар ва тармоқ дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 46 100.
2016 йилги ўртача даромад: 106 860.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
15. Физиотерапевтлар
Хасталик ва жароҳатларни бошдан кечирган беморларнинг ҳаракатланиш фаоллигини тиклаш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 60 000.
2016 йилги ўртача даромад: 85 400 доллар.
Таълим талаби: докторлик ёки профессионал даража.
14. Олий тоифали ҳамширалар
Беморларнинг хасталикларини даволаш ва диагностикаси.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 56 000.
2016 йилги ўртача даромад: 100 910 доллар.
Таълим талаби: магистр даражаси.
13. Бошланғич мактаб ўқитувчилари (махсус таълимдан ташқари)
Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларига таълим бериш.
2026 йилгача янги иш ўрни: 104 100.
2016 йилги ўртача даромад: 55 800.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
12. Компьютер ахборот тизимлари раҳбарлари
Компьютер ахборот тизимларини режалаштириш ва бошқариш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 43 800.
2016 йилги ўртача даромад: 135 800 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
11. Тиббиёт ОТМ ўқитувчилари
Турли мутахассисликдаги бўлажак шифокор-талабалар, хусусан, стоматологлар, ветеринарлар, фармацевтлар ва лабораториялар ходимларига таълим бериш.
2026 йилгача янги иш ўринлари сони: 60 500.
2016 йилги ўртача даромад: 99 360 доллар.
Таълим талаби: докторлик ёки профессионал даража.
10. Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси раҳбарлари
Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида хизматларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 69 800.
2016 йилги ўртача даромад: 96 540 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
9. Бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчилар
Ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш учун чоралар ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 96 500.
2016 йилги ўртача даромад: 81 330 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
8. Маркетологлар
Бозор таҳлили ва маркетинг компанияларини ташкил этиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 136 000.
2016 йилги ўртача даромад: 62 560 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
7. Адвокатлар
Фуқаролар ва ташкилотларга профессионал ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 74 800.
2016 йилги ўртача даромад: 118 160.
Таълим талаби: докторлик ёки профессионал даража.
6. Бухгалтерлар ва аудиторлар
Бухгалтерлик ҳисоботларини тақдим этиш ва таҳлил қилиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 140 300.
2016 йилги ўртача даромад: 68 150 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
5. Шифокорлар
Хасталиклар диагностикаси ва беморларни даволаш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 49 600.
2016 йилги ўртача даромад: 206 920.
Таълим талаби: докторлик ёки профессионал даража.
4. Молиявий директорлар
Ташкилотнинг молиявий фаолиятини бошқаради.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 108 400.
2016 йилги ўртача даромад: 121 750.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
3. Бош директорлар
Ташкилот бошқаруви.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 205 900.
2016 йилги ўртача даромад: 99 310 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
2. Иловалар ишлаб чиқувчилар
Фойдаланувчиларга йўналтирилган компьютер иловалари ва дастурлари ишлаб чиқади.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 253 400.
2016 йилги ўртача даромад: 100 080 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.
1. Дипломли ҳамширалар
Беморларга профессионал тиббий ёрдам кўрсатиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 437 000.
2016 йилги ўртача даромад: 68 450 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.