Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқаётгани айтилди
2024 йилнинг январ-март ойларида қарийб 1,3 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 минг нафарга ёки 40,7 фоизга ошган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар рейтингида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди — 559,1 минг нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Тожикистон — 260,8 минг нафар;
- Қозоғистон — 184,1 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 70,6 минг нафар;
- Россия — 50,3 минг нафар;
- БАА — 38,5 минг нафар;
- Туркия — 34,4 минг нафар;
- Кувайт — 13,8 минг нафар;
- Миср — 8,2 минг нафар;
- Таиланд — 6,2 минг нафар;
- бошқалар — 37,1 минг нафар.
Мавзуга оид
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:00 / 22.12.2025